2017 йилнинг 23 август куни соат 20:25ларда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Андижон шаҳар «Электртармоқлари» корхонаси ходими қўнғироқ қилиб, ҳамкасби Ғ.А. Андижон шаҳар Бобуршоҳ кўчаси 2-уйнинг том қисмида хизмат вазифасини бажариш чоғида электр токидан зарар кўриб ҳушсиз ётганлиги тўғрисида хабар берди, деб маълум қилди ФВВ матбуот хизмати. 

Шундан сўнг, навбатчиликдаги қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бордилар ва Андижон шаҳар Бобуршох кўчаси 2-уйнинг том қисмида ҳушсиз ётган Ғ.А.га биринчи ёрдам кўрсатиб, ҳушига келтирдилар. 

Жабрланган фуқаро уйнинг том қисмидан олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.