Ғузор туманининг Кераит қишлоғида яшовчи Хурсанд Жўраев (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзига тегишли жойда цех ташкил қилиб, ғишт ишлаб чиқаришни бошлаганида фаолиятини қонунийлаштириш хусусида ўйлаб ҳам кўрмади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Чўнтагига тушаётган даромад бўлинишини истамаган “тадбиркор”нинг фаолияти 2011 йилдан 2016 йилнинг 1 июлига қадар роса “гуркиради”. Бу вақт оралиғида у 1 млн. 275 минг 960 дона, яъни 1 млрд. 258 млн. 236 минг сўмлик ғишт ишлаб чиқариб, 85 млн. 515 минг сўм миқдорида назорат қилинмайдиган даромад топди. Яширин фаолияти ошкор бўлгач, унга тегишли бўлган жами 8 млн. 112 минг сўмлик маҳсулот ва асбоб-ускуналр ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Жўраевга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.