Хакерлар «Реал»нинг Фейсбук ва Твиттердаги саҳифаларини бузиб кирган ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг Мадрид клубига ўтганини маълум қилди.

Олдинроқ хабар берганимиздек «Реал»нинг саҳифасида «Хуш келибсан, Месси» ёзувлари ёзиб қўйилган. Унинг ортидан эса Мессининг «Реал» дарвозасига киритган голларидан бири видеоси илова қилинганди.

Бироз ўтиб ушбу хабарлар тармоқдан ўчириб ташланди.

Фото: Twitter/RealMadrid