Хитой КХДР фуқаролари ва ушбу давлат корхоналарига мамлакатда янги бизнес очиш ёки унда иштирок этишни тақиқлади. Бу ҳақда Reuters Хитой тижорат вазирлигига асосан хабар бермоқда.

«Хитойда КХДР фуқаролари ёки компаниялари иштирокида янги қўшма корхоналар, компанияларни ташкил этиш ёки борларини кенгайтириш тақиқланди», - дейилади вазирлик хабарида.

Шу тариқа, Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган санкцияларни жорий эта бошлади.

Аввалроқ Япония КХДРга қарши қўшимча санкциялар киритиши хабар берилганди.