Исроилда жойлашган Flytrex стартапи Исландия пойтахти Рейкьявикда маҳсулотларни дронларда етказиш хизматини очишга қарор қилди. Хизматга исталган дўконда буюртма бериш мумкин, бунинг эвазига маҳсулотлар ҳақиқий дрон-курьерлар ёрдамида буюртмачига етказилади.

Шаҳарда анчагина катта бухта мавжуд бўлиб, уни юк машиналарида айланиб ўтиш “ҳам вақтни, ҳам нақдни” олади, бироқ дронлар уни тезда учиб ўтиши ва юкни махсус майдончада қолдириши мумкин. Жўнатмани у ердан курьерлар автомобилда олишади. Аhа интернет-дўкони Исроил компанияси хизматларидан фойдаланиб келмоқда ва йил охиригача маҳсулотларни тўғри буюртмачининг уйи эшиги олдигача етказишни йўлга қўйишга умид қилмоқда. Бироқ ҳозирча Flytrex Исландия ҳукуматидан бунга тегишли рухсатни олишга муваффақ бўлмаган.

Aha вакилларининг айтишича, дрон-курьерларни қўллаш маблағни анчагина тежашга имкон беради. Фойда 60 фоизгачани ташкил қилиши мумкин. Ҳозирда дронлар ҳар куни 10 тагача рейс амалга оширмоқда, бироқ вақти келиб парвозлар миқдорини 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда, ахир дронлар хизмат кўрсатувчи ҳудудда дўконнинг 8 мингдан кўпроқ мижози бор.

Дронлар ёрдамида юкларни етказиш йирик онлайн-дўконлар ўзлаштираётган истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ўтган йили квадрокоптерлар ёрдамида жўнатмаларни етказишни ўз курьерлик хизматини модернизациялаш имкониятини фаол равишда ўрганаётган Amazon онлайн-ретейлери бошлаганди.