2017 йилнинг 20 август куни тахминан соат 09:30да А.Ш. Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ» бозорида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш коидаларини касддан менсимасдан, безорилик оқибатида фуқаро У.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.