Таниқли спорт журналисти Хайрулла Ҳамидов телевидениега қайтганидан сўнг, бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. KUN.UZ томонидан Youtube видеоҳостингида тақдим этилган навбатдаги лойиҳани у сўз устаси, қизиқчи Зокир Очилдиев билан ҳамкорликда тайёрлаган. 

Аброр Бахтиёрович режиссёрлиги остида ишланган дастурнинг номи «Оёқўйин» деб аталади. Спорт терминалогиясига янги сўзни олиб кирган инсонлар мазкур лойиҳада футболга буткул бошқа томондан ёндошишган — аччиқ ҳақиқатлар кулгига ўраб тақдим этилган. 

Дастурга мозий афсонаси Биродар Абдураимовнинг меҳмон тариқасида таклиф этилгани эса, кўрсатувни янада бойитган.

Фото: KUN.UZ

«Оёқўйин» кўрсатувининг илк сонини KUN.UZ Youtube видеоҳостингидаги аккаунти  орқали томоша қилишингиз мумкин.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш (Tas-IX)