САВОЛ: Мен Навоий шаҳри «Чинор» МФЙда котиба бўлиб ишлайман. Ўзим нафақадаман. Менинг нафақам тўлиқ сақланиб қолган ҳолда ойлик иш ҳақи тўланадими ?

Манзура Тоирова, Навоий шаҳри.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февраль куни қабул қилинган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПФ-4944-сонли Фармонининг 6-бандига биноан Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари лавозимларида ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўла миқдорда тўлаш кўзда тутилган.

Шунга кўра, сиз маҳалла фуқаролари йиғини котиби бўлганингиз сабабли сизга пенсия тўла миқдорда тўланмайди. 

Саволларга Навоий вилоят адлия бошқармаси Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси етакчи маслаҳатчиси З.Жўраева ҳамда Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи М.Турдиева жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.