Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, мамлакат миллий мажлиси раҳбари Хулио Борхес АҚШнинг санкциялари “илҳомчисидир”. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Шунингдек, у ўз рақибларини давлатга хиёнат қилганликлари бўйича текширувдан ўтказишга ҳам чақирган.

“Сиз Венесуэлага қарши санкциялар киритишни сўраётганингиз учун ҳам ватан хоинисиз”, - дея маълум қилди Мадуро Борхесга мурожаат қилиб.

Аввалроқ Трамп Венесуэлага қарши янги санкциялар киритгани хабар берилганди.