Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатимиз ёшлари халқимизнинг меҳнатсеварлик, билим ва маърифатга интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, бағрикенглик каби олижаноб фазилатларини ўзида мужассам этиб, Ватан манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган баркамол авлод сифатида жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда. 

Ўзбек халқининг улкан салоҳияти бугунги кунда ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираётган, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган, азму шижоатли, навқирон ёш авлодимиз тимсолида яққол намоён бўлмоқда.

Юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин:

«Дўстлик» ордени билан

Баратова Мадина Хасановна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Таджиев Одилжон Патихджонович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Тухтаев Хусен Мирзаевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

Ходжаев Жамшид Бахтиёрович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти Кенгаши раиси

Шукуров Элбек Хабибуллаевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

«Шуҳрат» медали билан

Аббасова Меҳриноз Носиржон қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши таъсисчилигидаги «Ёш ижодкорлар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси

Абдурайимов Эргаш Арифджанович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси

Абдурахимов Бегзод Жўрабоевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти Арнасой тумани Кенгаши раиси

Авезов Исломбек Илхамович - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш бўйича хусусий тадбиркор

Азимов Фаррух Кахрамонович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент темир йўл муҳандислари институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

Алижонов Муроджон Иброгимжон ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти Кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази»нинг «Жасорат» клуби етакчи мутахассиси 

Ахунов Жамшид Шодиевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Кенгаши раиси

Ғайбуллоев Аббос Асатович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

Жумамуратов Рахат Тлеумуратович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кенгаши раиси

Зикрияев Зокир Мамирович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

Исламов Шерзод Халилович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши раиси

Исматзода Раббонаи Самариддин - Самарқанд шаҳридаги «Раббона-Кўзмунчоқ-Текстиль» оилавий корхонаси раҳбари

Қаюмов Лазизжон Бахтиёрович - Навоий давлат педагогика институти талабаси

Қодиров Бекзод Абдурахмонович - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Касаба уюшма қўмитаси оммавий-ташкилий ишлар бўйича йўриқчиси

Қурбонов Ибратбек Ғайрат ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти Хива тумани Кенгаши раиси

Кутфитдинов Исломбек Илхом ўғли - Наманган шаҳридаги «Имрон текстиль гроуп» хусусий корхонаси директори

Маткаримов Маткарим Сабиржонович - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Давр торт» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Муродов Умид Абдувалиевич - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари

Нематов Лазиз Алишерович - Бухоро муҳандислик-технология институтининг «Электротехника ва ишлаб чиқаришда ахборот-коммуникация технологиялари» факультети декани ўринбосари

Нормуродова Гулнора Икромовна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти Кенгаши бўлим мудири

Нусратуллаев Абдулхай Шавкат ўғли - Навоий вилояти Кармана туманидаги «Янги авлод текстиль» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Паттаев Хожиакбар Шокир ўғли - Наманган ёшлар марказининг ёш журналистлар тўгараги раҳбари

Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири

Пўлатов Учқунбек Улуғбердиевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Кенгаши қошидаги «Ёш тадбиркор» консультатив маркази координатори

Расулов Дониёр Мамазокир ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «GM O‘zbekiston» акциядорлик жамиятидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

Раҳматов Элёр Жумабоевич - Тошкент давлат юридик университети Молия, банк ва солиқ ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

Рахмонова Рохат Мехмоновна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Муборак тумани Кенгашининг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Рустамова Дилрабохон Абдурахимовна - Андижон давлат университети ўқитувчиси

Уткиров Мухриддин Бахриддинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Нишон тумани Кенгашининг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Шокиров Ботиржон Шухрат ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани Кенгаши раиси

Шразов Анвар Асаматдинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази» ташкилий-кадрлар бўлими мудири

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев