Фото: Life.ru

Нидерландия ва Венгрия ўртасида йирик дипломатик можаро келиб чиқди. Шу сабабли Будапешт Гаагадаги элчихонаси даражасини вақтинчалик вакил даражасигача пасайтирди ва элчисини ортга чақиртириб олди. 

Бунга эса Нидерландиянинг Венгриядаги элчиси Гаюс Шелтеманинг Венгрия матбуотига берган интервьюси сабаб бўлган. У интервьюсида Венгрия ҳукуматини террорчиларга қиёслаш мумкинлигини, чунки “у экстремистлар душман қиёфасини яратишда қўллайдиган тамойилларни қўллашини” айтган. 

Шу сабабли Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто икки давлат ўртасида элчилар даражасида номаълум муддатга мулоқот бўлмаслигини айтган. “Бу дипломатиядаги энг кескин чорадир”, деб айтган вазир. “Бизга омма олдида тушунтириш берилиши керак, ёпиқ эшиклар ортидаги тушунтиришлар етарли бўлмайди. Ҳеч кимга Венгрия ёки венгер халқига бундай эътирозлар билдиришга ижозат берилмаган”, деб қўшимча қилган вазир.