АҚШнинг Невада штати атлетик комиссияси америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ирландиялик аралаш яккакурашлар бўйича жангчи Конор Макгрегорнинг Лас-Вегасдаги беллашуви учун расмий гонорарларини тасдиқлади.

Yahoo журналисти Маркус Вандербергнинг хабар беришича, Мейвезер кафолатланган 100 млн долларни олса, Макгрегорнинг гонорари 30 млн долларни ташкил этади.

Спортчилар ушбу гонорарларни жанг натижасидан қатъи назар олади, бироқ бу суммаларга ғалаб учун бонуслар ҳамда чипталарни сотиш ва трансляция ҳуқуқидан тушадиган фоизлар қўшилмаган.

Аввалроқ Мейвезер ўзини ҳақорат қилмоқчи бўлган Макгрегор устидан кулганди.