Вашингтондагиларнинг фикрича Николас Мадуронинг диктатура режими ўрнатилган Венесуэладаги вазиятга Оқ уй турли йўллар билан таъсир ўтказиш йўлларини кўриб чиқмоқда, жумладан куч ёрдамида, дея таъкидлаган АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳерберт Макмастер.

«Биз фақат дипломатик ёки фақат ҳарбий ва фақат иқтисодий чораларни қўллашни ўрганиб чиқмаяпмиз. Биз уларнинг ҳаммасини бирлаштириб, президентга тақдим этмоқчимиз», — дея жавоб берган Макмастер брифингда АҚШ Венесуэладаги вазиятнинг ҳарбий йўл билан ечиш имкониятини кўриб чиқаяптими, дея берилган саволга.

Бир вақтнинг ўзида Трампнинг маслаҳатчиси яқин кунлар ичида Вашингтон Каракасга нисбатан ҳарбий операциялар ўтказиш нияти йўқлигини ҳам маълум қилган. «Ҳар қандай қарор минтақадаги ҳамкорларимиз билан биргаликда қабул қилинади», — деган у, АҚШнинг  Венесуэла раҳбариятини алмаштириш нияти йўқлигини қўшимча қилар экан. 

Макмастер Венесуэладаги вазият қай ўзанга қараб ўзгариши эътиборидан Оқ уй кейинги ҳаракатларнинг турли вариантларини ишлаб чиқишда давом этишини билдирган. 

АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни Каракасга нисбатан янги санкцияларни жорий этган. Хусусан, Америка компанияларига сўндириш муддати мос равишда 30 ва 90 кундан ортиқ бўлган янги қарз мажбуриятлари ва Венесуэла ҳукумати томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлари билан битимлар тузиш тақиқланди. Шунингдек, Каракас эгалик қилаётган мавжуд қарз мажбуриятлари ёнида қўшимча битим тузиш, Венесуэла ҳукуматидан дивидентлар олиш ҳам тақиқланади. 

Боливиар республикаси ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасанинг айтишича, санкциялар ёрдамида АҚШ бу мамлакатда гуманитар инқирозни вужудга келтирмоқчи. У шунингдек, Венесуэла ўзини ўзи ҳимоя қила олишини билдирган. «Бугун эълон қилинган молиявий санкциялар — сўнгги 200 йил ичида Венесуэлага эълон қилинган энг ёмон тажовуз бўлди», — деган у.