Тошкент вилояти прокуратураси томонидан «Incanto Business» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар берилди вилоят прокуратураси сайтида.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, жамият раҳбари А.А. 2016 йилда экспорт қилинган 40 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва аҳолига нақд пулга реализация қилинган 2,8 млрд. сўмлик хўжалик маҳсулотлари бўйича тушумни яшириб, 2 млрд. сўм миқдордаги солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтирган.

Тергов давомида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида А.А. томонидан ихтиёрий равишда нақд пул шаклида 1,5 млрд. сўм пул маблағлари ва қиймати 400 млн. сўмлик автотранспорт воситалари давлат фойдасига топширилиб, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг асосий қисми қопланганлиги сабабли, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.