АҚШнинг Техас штати 26 августда штатдаги 3 та турмадан 4,5 минг маҳбусни эвакуация қилишни белгиланганди. Ушбу чора “Харви” тўфони вақтида Брасос-Ривер дарёси сатҳи кўтарилиши давом этаётгани сабабли эҳтиёткорлик мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда жиноят суди департаментида маълум қилинган. 

 

August 26, 2017 – Officials with the Texas Department of Criminal Justice announced on Saturday that the Ramsey,...

Posted by Texas Department of Criminal Justice on Saturday, August 26, 2017

Таъкидланишича, маҳбуслар автобусларда эвакуация қилинмоқдалар. Улар табиий фожиа ҳудудидан узоқроқда жойлашган, Техас шарқидаги турмаларга кўчирилмоқдалар. Шу сабабли маҳбуслар вақтинчалик учрашишлардан маҳрум қилиндилар, бироқ уларга янги жойларига келганларидан кейин яқинлари билан телефонда боғланиш имконияти берилишига ваъда қилинган.