Яккасарой туманида Мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳри кўчаларида жамоатчилик тартибини сақлаш хизматини ташкил қилишга йўналтирилган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақида туман ИИБ бошлиғи хабар берди. 

Тадбирда вазир ўринбосари Р.Эргашев, туман ҳокими С.Махаметов, ИИБ бошлиғи Ф.Ҳайдаров, прокурор И.Айдусов ҳамда туман солиқ бошқармаси бўлими раҳбари Г.Дўстмуҳаммедов иштирок этишди. 

Мақсадли тадбир Мустақиллик байрами олдидан кўнгилочар жойларда тартибни сақлаш хизматини ташкил қилиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилди.