Америкалик ёзувчи Марк Твеннинг Коннектикут штатидаги фермаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Jean's Farm фермаси ҳудуди 7 гектардан бироз кўпроқни ташкил қилади. У 1860 йилда қурилган. Ёзувчи уни кичик қизи Жейн учун харид қилган.

Фермадаги 339 квадрат метр майдонга эга бош уйда 5 та ётоқхона ва 4 та ваннахона бор. Айни вақтда уй ва унинг атрофидаги ҳудуд реставрация қилинган.

Ферма нархи 1,85 млн долларни ташкил қилади.

Фото: ABC news
Фото: ABC news