Техас штатининг Ҳьюстон шаҳри полицияси «Ҳарви» довули оқибатида яна бир киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, автомобили билан сув тўлган кўчада ҳаракатланган аёл ҳалок бўлган. Шаҳарда яна ўнлаб кишилар турли даражада жароҳатлар олган.

Шу тариқа, расмий маълумотларга кўра, АҚШда довул оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда.

Қайд этилишича, «Ҳарви» довули штатда кейинги 50 йилликда кузатилаётган энг йирик табиий офат бўлмоқда. Айни вақтга келиб штатда 200 мингдан ортиқ киши электр токи таъминотисиз қолмоқда.

Бундан аввалроқ, довул бошланганидан буён Техасда 30 киши бедарак кетгани ҳақида хабарлар берилганди.