Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби раҳбарияти АПЛнинг 3-турида «Ньюкасл»га қарши кечган ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди.

Лондонликлар клуби дастлабки 3 ўйинда 3 мағлубият билан турнир жадвалида охирги поғонада қолмоқда. «Манчестер Юнайтед» (0:4), «Саутҳемптон» (2:3) ва «Ньюкасл» (0:3) жамоаларига қарши ўйинларда атиги иккита гол урилиб, 10та гол ўтказилди.

Sky Sports хабарига кўра эса раҳбарият ҳозирча якуний қарорга келмаган.

Манбага кўра, «Вест Ҳэм» раҳбарияти Билич ўрнига «Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэл Бенитесни тайинлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Билич 2015 йил ёзида «Вест Ҳэм» бош мураббийи этиб тайинланганди.