Англия чемпионатининг 3-тур учрашувлари доирасида «Челси» «Эвертон» билан ўйнади. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Сеск Фабрегас Альваро Мората билан девор услубида ўйнаб, якуний зарбани амалга оширди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Сесар Аспиликуэта жарима нуқтасидан тўпни «Эвертон» дарвозаси томон йўллади, унга биринчи бўлиб Мората етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва Конте шогирдлари навбатдаги ғалабага эришди. Энди «Челси» 6 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди, «Эвертон» 4 очкоси билан 10-ўринда қолди. 

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Вест Бромвич Альбион» «Сток Сити»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

Англия чемпионати
3-тур
Челси – Эвертон 2:0
(2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 27 Фабрегас, 2:0 – 40 Мората.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Рюдигер, Мозес (Кристенсен, 89), Педро (Бакайоко, 75), Фабрегас, Виллиан, Канте, Алонсо, Мората (Батшуайи, 78).
Эвертон – Пикфорд, Уильямс, Жагелка (Леннон, 83), Бейнс, Кин, Гуйе, Дэвис (Бешич, 46), Сигурдссон, Ҳолгейт, Руни, Сандро Рамирес (Кэлверт-Льюин, 62).
Огоҳлантиришлар: Гуйе (9), Руни (71), Мозес (76), Аспиликуэта (88).

Вест Бромвич – Сток Сити 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 61 Родригес, 1:1 – 77 Крауч.
Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Доусон, Ньом, Филлипс (Макклейн, 74), Брант, Бэрри, Ливермор, Моррисон (Якоб, 70), Родригес (Берк, 88), Рондон.
Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Кэмерон (Собхи, 69), Питерс, Зума, Аллен, Флетчер, Шакири, Мартинс Инди, Хесе (Крауч, 62), Шупо-Мотинг.
Огоҳлантиришлар: Питерс (33), Родригес (52), Рондон (84), Аллен (88).