Мадриднинг «Атлетико» клуби Испания чемпионатининг иккинчи турида «Лас-Пальмас»ни қақшатқич мағлубиятга учратди. Пойтахтликлар клуби ушбу сафар учрашувида рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

«Атлетико» ўйиннинг дастлабки 5 дақиқаси ичида икки марта дарвозани ишғол қилишга улгурди — Анхель Корреа ва Янник Феррейра-Карраско голларга муаллифлик қилишди. Ўйиннинг 58-дақиқасида «Лас-Пальмас» футболчиси Хонатан Кальери жавоб голини урди, аммо кўп ўтмай яна икки гол ўтказилди — Коке дубль қайд этди. 88-дақиқада эса Томас Тейе ўйиннинг якуний натижасини ўрнатди — 5:1. Феррейра-Карраско ушбу ўйинда гол уришдан ташқари икки голга узатма берди. 

Шу тариқа, «Атлетико» мавсумдаги илк ғалабасига эришди, «Лас-Пальмас» иккинчи мағлубиятни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турни ўз майдонида мавсум дебютанти бўлмиш «Жирона»га қарши ўйнаган, бу ўйинда охирги дақиқаларда ирода кўрсатилиб, дурангга эришилганди. Ўша ўйинда жамоа етакчиси Антуан Гризманн қизил карточка олиб майдонни тарк этган, унга ҳакамга муомаласи учун дисквалификация белгиланганди.

Испания чемпионати, 2-тур
Лас-Пальмас – Атлетико 1:5 (0:2, 1:3)
Голлар: 0:1 – 3 Корреа, 0:2 – 5 Феррейра Карраско, 1:2 – 58 Кальери, 1:3 – 62 Коке, 1:4 – 75 Коке, 1:5 – 88 Парти.
Лас-Пальмас – Чичисола, Симон, Лемос, Бигас, Кастельяно, Фабио Гонсалес (Араухо, 65), Сантана (Бенито Рамирес, 76), Домингес, Виера, Момо (Кастельяно, 76), Кальери.
Атлетико – Облак, Врсалько (Савич, 70), Хименес, Годин, Люка Эрнандес, Коке, Парти, Сауль, Феррейра Карраско, Корреа (Торрес, 65), Вьетто (Габи, 55).
Огоҳлантиришлар: Сантана (14), Бигас (24), Вьетто (39), Фабио Гонсалес (39), Виера (62).