Австриянинг Зальцбург федерал ерида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли 5 киши ҳалок бўлиб, бир киши оғир жароҳат олди. Бу ҳақда ORF телеканалида хабар берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, альпинистлар битта арқондан фойдаланишаётганида муваффақиятсизликка учраган.

Денгиз сатҳидан 3 км баландликда жойлашган воқеа жойига қутқарув вертолётлари йўлланган.

Жабрланган альпинист шифохонага етказилган. Қурбонларнинг шахси аниқланмоқда.