Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун рингга чиқиши кутилаётган 5 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг икки нафари ўз жангларини ўтказиб улгурди. 

Дастлаб, 56 килограммгача бўлган вазнда иштирок этаётган Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши жанг ўтказди ва 1:4 ҳисобида ютқазди. 

64 килограммгача бўлган вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьеррес билан куч синашди. 20 ёшли Иқболжон рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У жанг давомида тўлиқ устунликка эришди ва ғалабани расмийлаштирди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:26, 30:26, 30:25).

Шу тариқа, Холдоров жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди.

Бугун яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар куч синашади.