Британиянинг жануби-шарқида микроавтобуснинг иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, автоҳалокат Милтон-Кинс шаҳри яқинида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, барча ҳалок бўлганлар микроавтобус йўловчилари бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган барча транспорт воситалари бир йўналишда кетаётган бўлган.

Полициячилар эҳтиётсизлик туфайли ўлим етказиш гумони билан юк машиналари ҳайдовчиларини ҳибсга олишди. Шунингдек, улардан бири маст ҳолатда машина бошқарганликда гумон қилинмоқда.