Тайваннинг мобил техника ва электроника қурилмалари ишлаб чиқарувчи HTC компанияси тез орада Google корпорацияси тасарруфига ўтади. Бу ҳақида "Daily" газетаси хабар берди

Бугунги кунда HTC компаниясининг бозор нархи 2 миллиард долларга яқинни ташкил қилади, бироқ бу сумма 2012 йилдаги худди шу кўрсаткичининг тахминан 25 фоизига тўғри келади. 

Манбага кўра, Google'га қўшилиш ташаббуси HTC компаниясининг ўзидан чиққан. Компания шу йўл билан бозордаги рақобатбардошлик позициясини тикламоқчи. 

Таъкидлаш жоизки, HTC компанияси уч йўналишдаги техникани ишлаб чиқаради: серияли смартфонлар, буюртма смартфонлар ва VR-дубулғалар.