Россиялик аралаш курашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедов UFC чемпиони Конор МакГрегорни жангга чақирди.

«30 декабрь. UFC 219. Лас-Вегас. Кел буни амалга оширамиз. Нега энди бундай бўлмаслиги керак.

Менимча, декабрь – бу жангни ўтказиш учун энг яхши вақт, унинг ўзи Мэйвезерга қарши жангдан кейин шундай бўлишини истаганди», – дея ёзган Нурмагомедов инстаграмдаги аккаунти орқали.

Бугун ирландиялик спортчи бокс қоидаларига асосан ўтказилган жангда Флойд Мэйвезерга ўнинчи раундда техник нокаут билан ютқазди.

У ўтган ойда шу йилнинг декабрида Россияга бориб, Хабиб билан жанг қилиш ниятида эканини маълум қилганди.