Mercedes жамоаси аъзоси, британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон “Формула-1” пойгасининг Бельгия Гран-приси ғолиби бўлди. 

Маррага иккинчи бўлиб Ferrari аъзоси Себастьян Феттель, учинчи бўлиб эса Red Bull аъзоси Даниэль Риккардо етиб келган.

Пойганинг кейинги босқичи Италиянинг Монца шаҳрида сентябрнинг илк кунлари бўлиб ўтади.