Илон Маскка тегишли The Boring Company Калифорния ҳукуматидан Хоторн шаҳрида тест туннелини қуриш учун рухсат олишга муваффақ бўлди. Қурувчилар бунга қадар фақат SpaceX компаниясига тегишли ҳудудлардагина туннель қазишлари мумкин эди. Hi-News мавзуга оид янгилик билан бўлишди. 

Янги тест туннели SpaceX ҳудудидан ташқарида бўлади ва Хортон шаҳри остида 13 метр чуқурликдан ўтади. Куни кеча шаҳар кенгаши Маскка шундай имконият тақдим этишга доир қарорни қабул қилди. 

The Boring Company мутахассислари аҳолини бурғулаш машиналари шаҳарнинг кундалик ҳаётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига - одамлар унинг борлигини ҳам пайқамаслигига ишонтиришди. Туннель узунлиги 3 километр атрофида бўлади. У уй-жой ва маъмурий биноларни четлаб ўтиб, шаҳар кўчалари бўйлаб ўтади. Барча зарур синовлар ўтказиб бўлинганидан сўнг тест туннели тупроқ ёки бетон билан ёпилади.

Компания келгусида йирик шаҳарларни бирлаштирувчи ва тирбандликка доир муаммоларни бартараф этиш имконини берувчи тармоқлар тармоғини қазишни режалаштирмоқда.