UFC чемпиони Конор МакГрегор Флойд Мейвезерга қарши жангдан кейинги матбуот анжуманида ўзи бу жанг учун олган гонорардан кўнгли тўқ эканини айтиб ўтди.

«Энди бу пуллар бутун ҳаётимни таъминлаши мумкин. Агар бирон аҳмоқликка йўл қўймасам, бу пуллар ҳатто умримнинг охиригача ҳам етади», – дея ирландиялик спортчининг сўзларини келтирган MMAFighting.com‏.

Бундан аввалги хабарларда Макгрегорга ушбу жанг учун 30 миллион доллар кафолатлангани, қўшимча бонуслар ва чипталар пуллари эвазига унинг гонорари миқдори янада ортиши ҳақида айтилганди.