Беларусь президенти Александр Лукашенко 26 августда кенжа ўғли Николай билан ўз дала майдонида етиштирилган картошкани йиғишда иштирок этди. Бу ҳақда “БелТА” ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

“Бугун президентнинг тиғиз иш жадвалида нисбатан бўшроқ кун чиқиб қолди ва у ўз дала майдонида ишлади. Ҳосил йиғди”, деб айтилган Лукашенко матбуот хизматида.

Маълум қилинишича, 3 гектар майдондаги ҳосил йиғиб олинган. Ҳосилнинг умумий вазни 105 тоннани ташкил қилган. Маълум қилинишича, ҳосилнинг бир қисми болалар ижтимоий муассасалари ва кекса одамларга берилади.