12 карра жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Конор Макгрегор устидан ғалабадан кейин интервью берди. Лас-Вегасда ўтказилган ушбу жангнинг 10-раундида арбитр америкалик боксчига техник нокаут билан ғалаба берди. 

«Бу жуда қийин ва муносиб рақиб бўлди. У мен ўйлаганимдан ҳам яхшироқ жанг қилди. Ўйлайманки, томошабинлар ўзлари кутганидек жангга гувоҳ бўлишди. Жангнинг биринчи қисмида мен ишончли ҳаракат қилмадимми? Бу менинг режам эди, жанг бошига шундай тактика танлагандим. Еттинчи раундда рақиб чарчаганини кўрдим ва кучли зарбалар беришни бошладим. 

Мен ҳаммага бу жангда муддатидан олдин ғалаба қозонишга ваъда бергандим ва бу ваъдам устидан чиқдим. Бу менинг охирги жангим эди. Мен охирги рақсим учун муносиб шерик танладим», — деган Мэйвезер жангдан кейин.