Покистоннинг Карачи шаҳрида АҚШга қарши намойиш иштирокчиларини тарқатишда кўзни ёшлатувчи газ ва тўқмоқлар қўлланди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, шиа талабалар АҚШ элчихонаси томон бормоқчи бўлган.

Маҳаллий аҳолининг норозилигига АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқиндаги нутқи сабаб бўлган. Трамп ўз нутқида Покистонни афғонистонлик ва жанубий осиёлик террорчилар ўзларини “осойишта ҳис қилишлари мумкин бўлган макон” деб атаганди.

Покистон ҳукумати ўзига қўйилаётган бу айбловларни рад этган.