«Формула-1» пойгаларида етти карра чемпион бўлган Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер Бельгиядаги Спа-Франкоршдаги трассада отаси 1994 йилда илк чемпионликка эришган болидида (Benetton-Ford B194) қатнашди. Бу ҳақда чемпионат матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бу Михаэль Шумахернинг илк чемпионлигини қўлга киритганига 25 йил тўлишига бағишланди.