Автомобиль таҳлилчилари эндигина ҳайдовчилик гувоҳномасини олган кишиларга тўғри келувчи Россия автобозоридаги энг яхши автомобиллар рейтингини тузишди. Саралаш жараёнида  машинанинг хавфсизлиги ва унинг нархи инобатга олинди. Daily Motor шу ҳақида хабар берди. 

Шу тариқа мутахассислар баҳоси 900 минг рублдан ошмайдиган автомобиль моделларини танлаб олишди. 

Биринчи ўрин 600 минг рублдан сал қимматроқ бўлган Lifan Solano Sedan'га насиб этди. Автомобиль парктроник ва орқа томонни кўрсатиб турувчи камера билан жиҳозланган. Бироқ, экспертларнинг фикрича, бу машинанинг бир жиддий камчилиги бор - механик трансмиссия. 

Фото: Daily-Motor.ru

Иккинчи ўринни Changan Eado эгаллади. Автомобиль нархи — 638 000 рубль.

Фото: MacMotors.ru

Рейтингнинг учинчи ўрнида 669 000 рублли Dongfeng H30 қайд этилди. 

Фото: Leonavto.ru

Тўртинчи ўринда LADA Vesta (685 000 рубль), бешинчи ўринда эса — LADA Xray (739 000 рубль) автомобиллари келтирилган. 

Фото: Ladavesta.net