Ҳар йили август ойининг сўнгги ўн кунлигида Москвадаги Қизил майдонда ўтказиб келинаётган "Спасская минораси” фестивалида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошида ташкил этилган кўргазмали ва намунавий оркестр жамоаси ҳам иштирок этади.

Давлат раҳбарларининг фахрий қоровул қисмларининг паради билан 26 августда бошланган фестиваль томошалари 3 сентябргача давом этиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестр хизмати бошлиғи, полковник Павел Макаров бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳарбий оркестр жамоаси Ўзбекистон Республикаси номидан тадбирда иштирок этмоқда. Бундан аввал, ижодий жамоа XIII Берлин ҳамда VII Кёльн халқаро ҳарбий оркестр жамоаларининг фестивалида ҳам муваффақиятли иштирок этганди.

Қизил майдон марказида қад ростлаган очиқ осмон остидаги саҳнада чиқиш қилаётган ҳарбий санъаткорлар концертидан баҳраманд бўлиш учун ҳар кеч 3 сентябргача соат 20:00дан ташриф буюриш мумкин.

Кремль матбуот хизмати Ўзбекистон ҳарбий оркестри суратларидан намуналар тақдим этган.

Фото: Кремль матбуот хизмати 

Фото: Кремль матбуот хизмати 

Фото: Кремль матбуот хизмати 

Фото: Кремль матбуот хизмати