Охирги вақтда оғир иқтисодий вазиятда қолган ва АҚШ томондан таҳдидларга учраётган Венесуэлада тинч аҳоли иштирокидаги ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Таъкидланишича, машғулотлар доирасида ҳарбийлар аҳолига ўқотар қуролдан қандай қилиб тўғри фойдаланиш кераклигини ва қўл жанги услубларини намойиш қилишган.

Венесуэла ҳукумати маълумотларига кўра, машғулотларда 700 минг нафар захирадаги ҳарбий ва фуқаро ҳамда 200 минг ҳарбий иштирок этади.

Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампнинг Венесуэладаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш тақдидларига жавобан ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилганди.