Озарбойжондаги ҳарбий қисмлардан биридаги қурол ва ўқ-дори сақланадиган омборхонада портлаш рўй бериши оқибатида 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Улар шифохонага ётқизилган. Уларда снаряд парчаларидан олинган жароҳатлар бор», дейилган вазирлик хабарида.

Ҳодиса якшанба куни тонгида рўй берган. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, аввалига ёнғин чиққан, кейин портлашлар рўй берган. Бир қанча снарядлар Гиязи қишлоғи атрофидаги ҳудудларга келиб тушган.

Ҳодиса туфайли Бокудан Россияга олиб борувчи магистраль йўл ёпиб қўйилган.