Москвада "Спасская минораси” ҳарбий-мусиқий фестивали бошланмоқда.

Ушбу фестивалда Ўзбекистон номидан Мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестр хизмати бошлиғи, полковник Павел Макаров бошчилигидаги ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этмоқда.

Интернетда ушбу фестивал бошланиши арафасида ўзбекистонликлар жамоаси Ленинград вокзалида москваликларга ўз санъатини намойиш этаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди.