Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳридаги театрда бир эркак саҳнадан томошабинларни ўққа тутган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 7 киши ярадор бўлган.

Воқеа 27 август эрталаб Hillbrow Theatre театрида мусиқий гуруҳ концерти ўтаётган вақтда содир бўлган.

“Гумонланувчи саҳнага сакраб чиқиб, микрофонни қўлига олиб, унга телефони қайтарилмагунча концерт давом этмаслигини айтган. Томошабинлар вазиятга аралашишга ҳаракат қилишганда, у тартибсиз ўқ уза бошлаган ва 8 кишига теккан”, деб маълум қилган полиция вакили, полковник Лунгело Дламини. 

Сўнгра жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган. Айни вақтда у қидирилмоқда.