Японияинг Muji бренди 2017 йил охирига қадар майдони атиги 9 квадрат метрни ташкил қилувчи ихчам Muji Hut уйларини сотувга чиқаришни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқарувчининг ғоясига кўра, кичик кабинани турли жойларга ўрнатиш мумкин, зеро у доимий яшаш жойи ва дам олиш уйининг уйғунлашган шаклидир.

"Уни тоғлар, океан қирғоғи ёки боғга жойлаштиринг ва у сизни мутлақо янги ҳаётга чорлаб, атроф-муҳит билан уйғунлашиб кетади". Muji

Фото:dezeen.com

Микро-уйларни қуришда асосий материал сифатида ҳашаротлар ва ёнғинга қарши қайта ишланган япон ёғочидан фойдаланилган, уйнинг бир томонидаги кичик дераза ва бошқа томонидаги ҳаракатланувчи шиша эшиклар табиий ёритгичлар вазифасини ўтайди.

Фото:dezeen.com
Фото:dezeen.com
Фото:dezeen.com

Muji Hut нархи 3 миллион иенни ташкил қилади.