Афғонистоннинг Ғилмон вилояти расмийлари Нава шаҳрида ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборганини тасдиқлади. Террорчи вилоят жанубида жойлашган туманда ҳарбий автомашина ёнида ўзини портлатган. Бунинг оқибатида 13 киши қурбон бўлган, 19 киши яраланган, деб хабар қилмоқда Tolo News

Хуруж якшанба куни маҳаллий вақт билан кечқурун 18:30 атрофида туманнинг Допул ҳудудида содир этилган. 

Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар билан бирга оддий фуқаролар ҳам бор. 

“Портлашда 13 фуқаро ва ҳарбий ўлдирилди. 19 фуқаро яраланди”, - деган вилоят ҳокимияти расмий вакили Умар Звак.