Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни боксчиларимиз учун жуда муваффақиятли давом этмоқда. 

Кеча ўтказилган иккинчи саралаш босқичида тўрт нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 28 август — мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида яна 5 боксчимиз чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилиши белгиланган эди.

60 кг.гача бўлган вазнда иккинчи саралаш босқичида арманистонлик Карен Тонаканянни мағлубиятга учратган Элнур Абдураимов ҳам чорак финал йўлланмасини ҳал қилганини хабар берган эдик.

69 кг.гача вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичи Шаҳрам Ғиёсов украиналик Евгений Барабановга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва чорак финалга чиққан олтинчи боксчимиз бўлди.  

91 кг.дан ортиқ вазн тоифасидаги боксчиларнинг иккинчи саралаш босқичида Баҳодир Жалолов даниялик Кем Ларссенни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Бизни ҳали яна 2 та жанг кутмоқда. Уларни UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан)

52 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 22:00
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Даниэл Асенов (Болгария)

81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 23:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия