Француз тили дарслари

Тошкент Француз Альянси француз тили дарсларини болалар, ўсмирлар ва катталар учун CECRL стандартининг А1 бошланғич даражасидан C1 мукаммал даражасигача сессияларини уюштиради. Ушбу марказ сиз учун эрталабки, кундузги ва кечки вақтларда ҳамда якшанба кунлари дарслар таклиф этади.

Имтиҳонлар.

Тошкент Француз Альянси DELF (Француз тили ўқув дипломи), DALF (Француз тили чуқурлаштирилган дипломи), 13 17 ёшли ўқувчилар учун DELF Junior ва 8-12 ёшли ўқувчилар учун DELF Prim имтиҳонларига тайёрлайди. Францияда ўқишни давом эттиришни истаганлар учун Campus France ўз маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатади.

Якка тартибдаги дарслар.

Биз сизлар учун йил давомида сизнинг махсус талабаларингизга мослаштирилган, иш қобилиятингиз даражасига тўғри келадиган якка тартибдаги ҳамда мини-гуруҳларда машғулотлар ўтказиш имкониятини берадиган дарслар таклиф қиламиз.

Фаолиятнинг турли соҳаларига мўлжалланган дарслар

Ушбу дарслар сизга ўз соҳангиздаги фаолиятингизда муваффақият қозонишига имкон беради. Тошкент Француз Альянси муассасалар ва уларнинг ходимлари( раҳбарият, хизматчилар) талабларига биноан француз тилининг барча даражаларидаги профессионал мулоқот турларини таклиф этади. Дарслар корхона биносида ёки ТФА биносида уюштирилади. Бугунги кунда Альянсда Таржимонлар, Тадбиркорлар ва Туризм соҳасида ишлаётганлар учун дарслар мавжуд.

Чет эл фуқаролари учун Ўзбек тили дарслари.

Тошкент Француз Алиянси Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган чет эл фуқароларига маданий тажриба орттириш хоҳловчилари учун ўзбек тили дарсларини тавсия қилади. Дарслар француз тилининг юқори малакали ўқитувчилари томонидан замонавий коммуникатив техника ва технологиялар ёрдамида олиб борилади.

Тошкент Француз Алянси Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида қизиқарли маданий тадбирлар, Франциянинг машҳур санат арбоблари ва дипломатлари билан танишишлар, клублар, кўргазмалар ташкил этади. Шунингдек, Француз Алянси энг йирик Медиатекага эга: 8 мингдан ортиқ китоблар, журналлар, CД ва ДВД-дисклар фонди. Бир йил мобайнида АФТда 1500 дан ортиқ талабалар таҳсил оладилар. Сиз ҳам дунёнинг француз тилида гаплашадиган зиёлиларига яқинроқ бўлинг.

Кузги сессияга қабул 4 сентябрдан 23 - сентябргача амал қилади.

Машғулотларнинг бошланиш санаси: 2.10.17.

Батафсил маълумот қуйидаги телефон рақамлари орқали, соат 14.00 дан 19.00 гача: (+998 71) 244 94 08; (+998 71) 244 94 09

Манзил: Зулфия Хоним кўчаси, 112 (“Лабзак” бекати).

Реклама ҳуқуқи асосида