Фото: Reuters

Британиядаги оммавий пляжлардан бири, Истбурндаги Бичи-Хэд пляжига келган 230 дан кўпроқ одам кўзларида ачишиш, қайт қилиш, нафас олишлари қийинлашгани ва томоқлари ачишаётгани шикоятлари билан шифокорларга мурожаат қилишган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда

Барча жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳукумат воқеа жойига яқинлашмасликни тавсия қилган. Маҳаллий аҳолига уйлари деразалари ва эшикларини ёпиқ ҳолда тутиш буюрилган. Воқеа тергов қилинмоқда, полиция заҳарли булут қаердан пайдо бўлганини аниқлашга уринмоқда.

Шуниси маълумки, заҳарли булут пляжга денгиз томондан келган. Сўнгра у шарққа томон тарқалиб кетган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters