Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Брюсселда Brexit (Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши) шартлари бўйича музокараларнинг 3-раундини бошлади. Бу ҳақда Еврокомиссия твиттерда маълум қилди. 

“Музокараларнинг 3-раунди ҳозиргина бошланди”, дейилган хабарда. Маълум қилинишича, музокаралар 31 августгача давом этади.

Учрашув олдидан Европа Иттифоқидан музокарачи Мишель Барнье музокараларнинг боришидан хавотир билдирди. Унинг айтишича, Еврокомиссия Буюк Британиянинг Brexit бўйича билдирган таклифини яхшилаб ўрганиб чиққан ва ЕИда бу таклифдан етарлича қаноатланилмаган. Барньенинг таъкидлашича, шу сабабли томонлар “музокараларни жиддий бошлашлари керак” ва Европа Иттифоқи Brexit’га тааллуқли барча масалаларнинг етарлича тўлиқ ҳал қилинмаслигига йўл қўймайди.