Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилаётган “Комплекс” тезкор профилактик тадбирлар давомида кўплаб жиноятлар фош этилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.

Ўтган давр мобайнида олиб борилган тезкор – қидирув тадбирлар натижасида 16 та жиноий ҳолати аниқланди.

Марғилон шаҳрилик Акмал Аманбаев махсус харидорга 160.000 сўм пул эвазига икки грамм гашиш гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва келгусида текшириш учун далилий ашё сифатида олинди.

Данғара тумани, Қизилмушт қишлоғида, Қўштепа тумани, “Лангар” маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган Аминжон Юсуповнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, томорқасида 10 туп наша гиёҳванд ўсимлигини қонунга хилоф равишда парваришлаб етиштирилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, хонадон чердагида 12 дона картон қутиларга жойланган тўрт килограмм марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги ҳам аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Айни кунларда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.