19 август куни Фарғонанинг Бағдод тумани, Олчин қишлоғида автомашина сабаб юзага келган жанжал оқибатида 51 ёшли ота 27 ёшли ўз ўғлининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда 1news.uz хабар берган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ота бирон жойга бориши керак бўлиб, машинани сўраган. Ўғил "машина менга керак", деган. Машина эса битта. Шу пайт жаҳл устида ота ўз ўғлининг устига баклашкада бензин сепиб, ёқиб юборган.

Қайд этилишича, айни пайтда ўз ўғлига ўт қўйган шахсга нисбатан "Одам жонига қасд қилишга уриниш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва у ҳибсда ушлаб турилибди, туман прокуратураси томонидан тергов олиб борилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, жабрланувчи ўғил танасининг 70 фоизи куйиб, оғир аҳволда Бағдод тумани касалхонасига ётқизилди.