Хитой ва Саудия Арабистони атом энергетикаси соҳасида Ҳамкорликни ривожлантиришга доир англашув меморандумини имзолашди. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди. 

Душанба куни Пекинда Хитойнинг CNNC ва Саудиянинг Saudi Geological Survey компаниялари томонидан имзоланган ҳужжатга мувофиқ, томонлар Саудия Арабистонида уран ва тория разведкасини тезлаштиришмоқчи. 

Таъкидланишича, CNNC компаниясининг Саудия Арабистони ҳукумати билан узвий ҳамкорлиги туфайли томонлар уран ва ёқилғини қайта ишлаш каби секторларда тараққиётга эришишди. 

ХХР Давлат кенгаши бош вазир ўринбосари Чжан Гаолининг Саудия Арабистонига ташрифи давомида томонлар энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қатор механизмлар яратишга келишиб олишди.