Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, Хоразм вилояти прокуратураси, Суд идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, маҳалла посбонлари, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши, кўнгиллилар гуруҳи ва бошқа идора-ташкилот вакиллари иштирокида Хоразм вилоятини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

21-27 август кунлари олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноятчиликни кескин пасайишига, тунги вақтларда эса умуман жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади. Қидирувда юрган 4 нафар шахс ушланди, мол-мулкларини қаровсиз қолдирган 2356 нафар шахс мулкини қаровсиз қолдирмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди. Шу билан бир нечта ўғирлиқ жиноятининг олди барвақт олинди. Тунги вақтда қаровсиз, назоратсиз юрган 10 нафар вояга этмаган шахс аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Тунда бемақсад юрган 3706 нафар шахс Ички ишлар идораларига олиб келиниб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.