Краснодар ўлкасида йўловчи автобусининг денгизга қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Бу ҳақда минтақа фавқулодда хизматлар вакили маълум қилган. 

«Жабрланганлардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Яна 19 кишига тиббий ёрдам кўрсатилаяпти», — деган агентлик суҳбатдоши. 

25 август куни эрталаб Кубанда даҳшатли ЙТҲ рўй берган эди. Автобус кўприкдан сувга қулаган эди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг барчаси «Таманьнефтегаз»  ҳамда унга тегишли пудратчи қурилиш ташкилоти ишчиларидир. 

Фожиага тормоз тизимининг носозлиги сабаб бўлган. Ҳалокат иши бўйича автобус ҳайдовчиси Карапет Микаелян ва тадбиркор Юрий Вечерадзе қўлга олинган. Улар 26 октябргача қамоқда сақланади.